Машиналар номлари қандай пайдо бўлган? Улар нимани англатади?

#Ўқинг_қизиқ!

Эҳтимол, ҳар бир киши дунёга машҳур автомобилларнинг брендлари ва логотиплари нимани англатишини ўйлаб кўрган бўлса керак. Мисол учун, “Mitsubishi” нишони ишончлилик, ҳалоллик ва муваффақиятни ифодаловчи 3 та олмосдан иборат бўлса, “Hyundai” логотипидаги «H»  ҳарфидан 2 кишининг қўл сиқаётганини англаш мумкин.

ADME сайти автомобиль дунёси тарихига қисқача тўхталиб ўтишга қарор қилди.

KIA

“KIA” концерни 1944 йилда ташкил этилган ва дастлаб “Kyungsung Precision Industry” номи билан танилган корхона велосипед ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. Айнан шу заводда Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган биринчи велосипед йиғилган. Кейинчалик мотоцикл йиғишга ўтилган ва 1970 йилларга келиб автомобиллар ишлаб чиқарила бошланди. KIAнинг номланишини эса “Келиб чиқиши осиёлик” деб таржима қилиш мумкин.

Volvo

1907 йилда ташкил этилган “Volvo”нинг ўтмишдоши “SKF” бренди остида шарикли подшипниклар ишлаб чиқарган. Автомобиль ишлаб чиқариш тўғрисида биринчи марта 1924 йилда гапирила бошланди. Шунда “SKF” муҳандислари паст ҳароратда ва нотекис йўлларда бардош бера оладиган машиналар ясаш ҳақида ўйланиб қолишди. Таниқли “Volvo” логотипи Ғарб маданиятидаги энг қадимий идеограммалардан бири темирнинг алкимёвий рамзий белгисига ўхшайди. “Volvo” сўзи эса лотин тилидан “мен тебраняпман” деган маънони англатади.

Volkswagen

1930 йилларнинг бошларида автомобиль оддий немислар учун ҳақиқий ҳашамат эди – 50 кишидан фақат бир нафарида бу транспорт воситаси бўларди. 1933 йилда машинасозлик саноатига ўрта статистик немис фуқароси учун ҳаммабоп машина яратиш топширилди. Ўша пайтда “Халқ машинаси” деб номланган лойиҳа бошланди – «Volkswagen» айнан шундай таржима қилинади. 1939 йилга келиб янги заводни бир нечта кўргазма машиналари тарк этди. Шундан сўнг оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Subaru

Илгари “Subaru” 1915 йилда ташкил этилган “Fuji Heavy Industries” корпорацияси номи билан танилган. Унинг асосчиси ва президенти автомобиллар японча номга эга бўлишини хоҳлади ва энг яхши ном учун танлов эълон қилди. Бирорта ҳам ариза қаноатлантирмаган раҳбарнинг ўзи "бирлашиш" феъли ва япон тилидан "Атоқлилар тўплами" деб таржима қилинадиган "Subaru"ни ўйлаб топди. Олти юлдузли "Subaru" логотипи ушбу брендни яратишда иштирок этган 6 та компания иттифоқини акс эттиради.

Audi

“Audi” тарихи 1909 йилга бориб тақалади. Ушбу компаниянинг номи унинг асосчиси Август Хорька фамилиясининг лотин тилидан тўғридан-тўғри таржимаси бўлиб, “тингла” деган маънони англатади. “Audi” асосчиси бу сўзни бизнес-ҳамкорининг ўғлидан эшитди. Айнан у шу номни беришни таклиф қилган.

Infiniti

1989 йилда Японияда асос топган “Infiniti” инглиз тилидан “чексизлик” деган таржимани беради. Яратувчиларининг фикрига кўра, бу логотип икки маънога эга; бир томондан, овал ичида жойлаштирилган учбурчак чексизликка олиб борадиган йўлни англатса, бошқа томондан автомобилнинг япон келиб чиқишини таъкидлаб, Япониядаги энг баланд тоғ Фудзи тимсоли туширилганлиги ҳақида айтилган.

Mazda

Гарчи ушбу бренд остида уч ғилдиракли юк машиналари ишлаб чиқарилган бўлса-да, расмий равишда компания “Mazda” номини 1984 йилда олди. Ижодкорлар унга бу ихчам транспорт воситаларининг қиёфасини яхшилайди деган умидда зардуштийларнинг ёруғлик худоси Ахура-Мазда номини беришган. Шунингдек, бренд номи концерн президенти Дзюдзиро Мацуда исм шарифи билан ҳам ҳамоҳанг эди. “Mazda” логотипининг “М” ҳарфи бир жуфт қанотни акс эттиради. Ушбу қанотлар компаниянинг эпчиллиги, ижодкорлиги, ҳаётийлиги ва мустаҳкамлигини эслатиб туради.

Jaguar

1920 йилларда мотоцикллар учун коляскалар сотган ҳозирги “Jaguar” компанияси “Swallow Sidecar” ёки қисқача “S.S.” номи билан танилган. 1945 йилда ўтказилган йиғилишда раис Уильям Лайонс “S.S."дан фарқли ўлароқ “Jaguar” номини бирор бир бошқа хорижий марка билан адаштириб бўлмайди”, деб айтган эди. Йўлбарсимон йиртқич ҳайвоннинг ҳавода сакраб турган акси логотипи билан чиқарилган автомобиллар кишига теран (фикран) жасорат, жўшқинлик, ёрқинлик ва кучлиликни боғлайди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.