МИБ Самарқанд шаҳри йўлакларига ноқонуний қурилган конструкцияларни навбати билан бузмоқда

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 6 июндаги қарори ижро қилиш учун келиб тушган.

Ушбу қарорда жавобгар Г.Р. томонидан Самарқанд шаҳридаги Гагарин кўчасида ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда енгил конструкцияли қурилмани бузиш белгиланган.

Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, жавобгар ноқонуний қурилган енгил конструкцияни ихтиёрий бузиб бермаган.

Ижро ҳаракатлари давомида бўлим томонидан мазкур қарорда белгиланган ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда буздирилиши ва жавобгарнинг зиммасига ушбу ўзбошимчалик қурилган қурилма жойлашган жойни олдинги ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилиши таъминланди.