Москвада бир эркак қўшниларини милтиқ билан отди

Москвада бир эркак одамларга қарата помпали милтиқдан ўт очди ва тўрт кишини жароҳатлади. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизматига таяниб ТАСС маълумот бермоқда.

Воқеа Москва вақти билан 01.00 да Солнечная кўчасида содир бўлган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг сўзларига кўра, итларни сайр қилдирадиган майдончада қўшнилар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Шундан сўнг улардан бири уйига кириб милтиқ олиб чиққан ва тартибсиз равишда ўт оча бошлаган.

Отишма натижасида эса тўрт киши жароҳат олган.

Ҳуқуқбузар шахс полиция томонидан қўлга олинган.