Об-ҳаво: Самарқандда ҳарорат пасаяди, ёмғир ва қор ёғади, кучли шамол бўлади

Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармасининг хабар беришича, бугун - 5 февраль куни Самарқандда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-5 даража совуқ, 0-2 даража илиқ бўлади.

6-7 февраль кунлари ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларга ёмғир ва қор ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Одатда халқимиз ҳавонинг иссиқ-илиқ бўлишини хоҳлайди. Аммо айни кунларда ёмғирни, айниқса қор ёғишини чин дилдан исташяпти. Ишқилиб, қор, ёмғир ёғсин! Завқ-шавқ, қут-барака шунда.