Олий таълим муассасаларида ҳам янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йил 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган.