Online-maktab давом эттирилади: Ёзда инглиз тили ва замонавий касблар бўйича дарслар ташкил этилади
2019-2020 ўқув йилида мамлакатимизда 9942 та мактабда 6,12 миллион ўқувчи таҳсил олди.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мамлакатимиздаги вазият туфайли ўқув йилининг тўртинчи чорагини масофадан ташкил қилишга тўғри келди. Учта телеканалда ташкил этилган видеодарсларда 200 нафардан ортиқ педагог 3900 дан зиёд дарслар тайёрлаб, эфирга узатди.
Online-maktab лойиҳаси давом эттирилади. Ёзда телеканаллар орқали ўқувчиларга инглиз тили ва замонавий касб ҳамда кўникмалар бўйича билим берадиган дарсларни намойиш этиш режалаштирилган.
Бу ҳақда АОКА штабида ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Муродов маълум қилди.
Маълумот учун: 2019-2020 ўқув йили натижаларига кўра, 9-синфни жами 490 мингга яқин ва 11-синфни 451,3 мингдан зиёд ўқувчи битирди.
Битирувчилар 15 июнга қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларнинг электрон шаклини (сканер) олади.