Ўқитувчилaр учун ҳам видеодaрслaр тaсвиргa олинмоқдa

Таътил муносабати билан Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг март ойидаги тингловчиларнинг малака ошириш курслари ҳам тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Aйни пайтда ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари томонидан барча йўналишлар ўқув дастурларида режалаштирилган курс модуллари бўйича видеодарслар тасвирга олинмоқда. Бу орқали халқ таълими ходимларининг дарс машғулотларини узлуксиз давом эттиришига имконият яратилмоқда.

Бугунги кунга қадар тасвирга олинган видеодарслар малака ошириш ҳудудий марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинмоқда.

Ўқитувчилар видеодарслардан @sammohm телеграм ва @sammoi фейсбук каналлари орқали танишиб боришлари мумкин.