Осмондан ёққан олмос
Одатда осмондан Ерга тушадиган оддий метеоритлар зарар етказмайди. Аммо бошқача бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, 1880 йилда АҚШда унча катта бўлмаган метеорит эшакни, 1911 йилда Мисрда итни ўлдирган.
1928 йил январда Японияда оғирлиги атиги 0,2 грамм бўлган метеорит қизалоқни юзини жароҳатлаган. 1924 йил АҚШда оғирлиги 4 килограммга яқин тош томни ва шифтни тешиб, радиопирёмникка урилган ва отилиб, уй бекасини ярадор қилган.
1892 йил Аргентинада қазилмалар чоғида 6 метр чуқурликдан миллион йиллар илгари қирилиб кетган йирик калтакесак - Мегатериянинг скелети топилди. Аниқланишича, уни метеорит ўлдирган. Метеорит ҳам ёнидан топилган.
Ер юзида муз метеоритлар ҳам учрайди - 1955 йил 30 августда АҚШнинг Висконсин штатида Ерга қулаган оғирлиги 5,5 килограмм бўлган комета ядроси муз бўлаги аниқланган. Эриган муз суви текширилиб кўрилганда унинг келиб чиқиши космосдан эканлиги маълум бўлган.
Худди шундай осмондан қулаган муз метеорит 1979 йилда Моквадаги Подолски шаҳарчасида ҳам кузатилди. Таркиби олмосдан иборат метеоритлар ҳам бўлган. 1886 йилда Россиянинг Завольже областида топилган шундай метеорит «Янги Урей» деб аталди. 1971 йил Финландияда ҳам космосдан тушган тош аниқланди, у таркибига кўра олмос экан.
Т.Шомуродов тайёрлади.