Ўхшаш тақдирлар
#Ўқинг_қизиқ!
Тақдир ўйинлари қизиқ. АҚШнинг икки президенти – Авраам Линкольн ва Жон Кеннедининг тақдири ўртасидаги илоҳий боғлиқлик ҳамон америкаликларни ҳайратга солиб келади. Бунинг сирини аниқлашга уриниш ҳали бирор натижа бергани йўқ. Гап шундаки, тақдирларни роппа-роса 100 йил ажратиб туради. Бироқ бир томчи сувдек ўхшаш.
Биринчи энг оддий ўхшашлик: инглизча вариантда ҳар иккала президентнинг фамилиялари етти ҳарфдан иборат.
Авраам Линкольн Конгрессга 1847 йилда сайланган, Кеннеди эса роппа-роса 100 йилдан кейин – 1947 йилда шу лавозимга келган.
Линкольн 1860 йилда президент бўлган, Кеннеди эса 1960 йилда. Ҳар иккала президент ҳам демократик қарашларга амал қилишган. Иккови ҳам 24 ёшлик аёлга уйланган. Бунинг устига Линкольн рафиқаси ҳам, Кеннедининг рафиқаси ҳам улар Оқ уйда яшаганида ўғилларидан жудо бўлишган.
Авраам Линкольннинг шахсий котибаси фамилияси Кеннеди бўлган. Жон Кеннедининг шахсий котибаси исми-шарифи эса Эвемин Линкольн бўлган. Линкольн котибаси президентни хафвдан огоҳлантириб, театрга бормаслигини маслаҳат берган. Кеннедининг котибаси ҳам худди шундай, бир неча марта ўз бошлиғини Далласга сафарини бекор қилишга кўндиришга уринган.
Ҳар икки президент ҳам бошга орқадан теккан ўқдан ҳалок бўлган. Бу жума куни, рафиқалари кўз ўнгида юз берган.
Линкольнни Форд театрида ўлдиришган. Кеннеди эса “Линкольн” автомобилида бораётганда ҳалок бўлган.
Линкольннинг қотили уни театрда отган, сўнгра ғалла омборига яширинишга уринган. Кеннедининг қотили эса китоб омборидан ўқ узган ва кинотеатр биносига яширинишга уринган.
Линкольн қотили Жон Бут 1839 йилда, Кеннедининг қотили деб гумон қилинган Ли Харви Освальд - 1939 йилда туғилган. Хар иккисининг ҳам келиб чиқиши АҚШнинг жанубидан.
Бут ва Освальд жиноят содир этгандан сўнг кўп ўтмай, улар устидан суд ўтказилгунига қадар отиб ташланган.
Фожиали ўлимдан кейин Линкольн ва Кеннедининг вице-президентлари алмаштирилади. Тақдирини қаранг: уларнинг иккисининг ҳам фамилияси Жонсон эди.
Янада ҳайратланарлиси, Эндурю Жонсон ва Линдон Жонсон 100 йил фарқ билан, бири – 1808 йилда, иккинчиси - 1908 йилда туғилган. Иккаласи ҳам жанубдан, демократ ва собиқ губернатор бўлишган.
Эринмаган одамни қаранг: бу ўхшашликни австралиялик ёзувчи Эрвин Барт фон Веренаьпа кўп йиллар ўрганган ва ўзининг “Бунга ишониш қийин” китобида батафсил ҳикоя қилган.
Т.Шомуродов тайёрлади.