Ўзбекистон сентябрдан 4 давлат билан мунтазам авиақатновни тикламоқчи

Ўзбекистон Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон Республикаси билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич, мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

"Бунда эпидемиологик вазият нотинч бўлган малакатлардан (қизил) ҳаво кемаси бортига қабул қилинаётган йўловчилардан COVID-19 касаллигига парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, кўрсаткич манфий деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади. Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим", дейилган хабарда.

“Сариқ” ҳудуддан келувчи йўловчилар санитария-эпидемиология хизмати ходимларига Covid-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак.