Ўзбекистонда янги ҳарбий унвонлар жорий этилди
- 17.09.2019 13:12
- 3003
- Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4447-сон, 12.09.2019 й.) Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, эндиликда ёш ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар бириктирилади.
Шу билан бирга, қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилди:
- “III даражали сержант” - 3 йил;
- “II даражали сержант” - 4 йил;
- “I даражали сержант” - 5 йил.
Шунингдек, ўқиш давомийлиги 5 йил бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларнинг битирувчилари учун “лейтенант” ҳарбий унвонини олиш учун хизмат муддати 1 йил этиб белгиланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа