Паст Дарғомда 18 ёшли ўспирин ўлими юзасидан текширув бошланди
- 08.07.2021 10:57
- 388
- Ҳодиса
2021 йил 15 май куни Паст Дарғом тумани, “Янгиобод” маҳалласида яшаб келган 18 ёшли ўспирин ўз уйининг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Бироқ, яқинлари бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилмасдан, шу куни маҳаллий урф-одатларни ўтказган ҳолда марҳумни дафн этган.
Ўспирин интернетда авж олган тотализатор (қимор ўйини дастгоҳи)да катта миқдорда пул ютқазиб, бошқалардан қарз бўлиб қолганлиги сабабли ўз жонига қасд қилгани айтилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 7 июль куни Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказишга киришилиб, ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида мурожаат этилмаганлиги юзасидан туман халқ таълими бўлими, ободонлаштириш бўлими, оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш бўлими ва ИИБга хизмат текширувлари тайинланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!