Қорақалпоғистонда ҳаводан ичимлик суви олиш йўлга қўйилди
- 09.06.2021 17:07
- 94
- Ўзбекистон
Қорақалпоғистондаги Чимбой тумани метеостанциясида атмосфера ҳавосидан ичимлик сувини ишлаб чиқариш “атмосфера сув генератори” қурилмаси тажриба тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
7 та тозалаш фильтридан иборат Airaqua қурилмаси ичимлик суви етиб бормаган ва етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушадиган ҳудудларга мослаштирилган. Инновацион технология синов тариқасида йўлга қўйилди ва кейинчалик уни республикадаги бошқа метеостанцияларга ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, ушбу мослама дистилланган сувдан ҳам тозароқ сув олиш имконини беради.
Қурилма атмосфера ҳавоси намлигига ва ҳароратга қараб кунига тахминан 12 литрдан 30 литргача ичимлик суви етказиб бера олади. Мослама кўп қувват (1 кВт) талаб қилмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа