«Регистон» супермаркети олдида жанжаллашган 5 нафар йигитга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Самарқандда икки ҳайдовчи жанжали. Маълумотларга кўра “Ласетти” ҳайдовчиси “Жигули” ҳайдовчисига йўл бермай четга қисиб келган ва келишмовчилик оқибатида “Ласетти” ҳайдовчиси “Жигули” ҳайдовчисини уриб калтаклаган" номли видеодаги йигитларга жазо тайинланди.
Ҳуқуқбузарлар Р.Ш., И.Ж., А.У., А.Ш. ва Д.Д.лар 2020 йил 24 август куни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи бўлган Самарқанд шаҳар Регистон кўчасида жойлашган «Регистон» супермаркети олдида бир-бирлари билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, майда безорилик ҳуқуқбузарлигини содир қилишган.
Самарқанд шаҳар судида ҳуқуқбузарлар ўз айбига иқрор бўлиб қилмишидан пушаймонлигини билдирди, деб хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ матубот хизмати.
Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 27 авгусдаги қарорига кўра, беш ўғлон Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб, ҳар бирига 12 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.