Самарқанд халқаро аэропортига янги директор тайинланди
- 07.07.2021 16:51
- 213
- Самарқанд
Андижон халқаро аэропорти директори лавозимини эгаллаб турган Сайдулло Тўхтасинов Самарқанд халқаро аэропорти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» (https://t.me/gazetauz_uzb) га Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Тегишли қарор 6 июль куни раис Раъно Жўраева раҳбарлигидаги Uzbekistan Airports бошқарув кенгашининг сайёр йиғилишида қабул қилинди. Йиғилишда, шунингдек, Самарқанд аэропортини 2022 йил май ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига хизмат кўрсатишга тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.
«Бугун биз янги директор тайинладик, бундан кейин биз жамоамизни йирик саммитлар пайтида аэропортда хизмат кўрсатиш тажрибасига эга хорижий мутахассислар билан янада кучайтирамиз», деди Раъно Жўраева.
Uzbekistan Airports раҳбари яқин келажакда Air Marakanda билан давлат-хусусий шериклик шартномаси имзоланишини эълон қилди.