Самарқандда кутубхона очилди
Самарқанд шаҳридаги «Дўстлик уйи»да очилган мазкур кутубхонага Маънавият ва маърифат тарғибот маркази томонидан 400 га яқин ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини ўз ичига олган бадиий китоблар тақдим этилди. Тез орада китоблар фонди 4000 тага етказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кутубхонадан нафақат «Дўстлик уйи»да фаолият юритувчи ташкилот ва марказ ходимлари, балки бошқа ташриф буюрувчилар ҳам фойдаланиши кўзда тутилган. Фойдаланувчиларга қулай тарзда хизмат кўрсатилиши кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, вилоятда 787 та нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Шундан 685 таси республика нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий бўлимлари ҳисобланади. 102 таси фуқаролар ташаббуси билан ташкил этилган.
«Дўстлик уйи»да 50 га яқин ННТ ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган 11 та миллий маданий марказ жойлашган. Бу ерда музей, коворкинг маркази ва бошқа қатор қулайликлар мавжуд.