Самарқандда тез тиббий ёрдам бригадаси аввалгиларидан 4 баробар тезроқ чақириқ манзилига етиб боряпти

Вилоятда тез тиббий ёрдам станциялари ва шохобчалари 2016 йилгача 51 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилда уларнинг сони 169 тагача оширилди. Тиббий хизмат учун 20 дона “Дамас” ва 5 дона “УАЗ” автомобили вилоят бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинди. Махсус автотранспортлар учун жами 3,5 миллиард сўм ажратилди.

2019 йил 9 ойи давомида вилоят тез тиббий ёрдам хизматига 660489 та мурожаат бўлиб, хизмат томонидан 583485 та чақириқ бажарилган, 654885 нафар беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган, 59628 нафар бемор шошилинч кўрсатмалар бўйича шифохоналарга ётқизилган.

Тез тиббий ёрдам бригадаларида битта чақириқ учун дори воситаларига 2018 йилда 3945,5 сўм ажратилган бўлса, жорий йилда 4046,8 сўмни ташкил этади. Ҳозирда вилоятда 260 дона тез тиббий ёрдам автомашинаси мавжуд. Чақириқ манзилига тез тиббий ёрдам бригадасининг етиб бориш вақти 30-35 дақиқадан 10-15 дақиқага, чақириқ манзилига кечикиб бориш улуши 8,8 фоиздан 2,3 фоизга (4 баробарга) қадар камайган.