СамДУ амалий математика ва информатика таълим йўналишида энг юқори балл - 135,8 ни ташкил этди
- 01.08.2019 09:27
- 1416
- Таълим

Давлат тест марказидан олинган маълумотларга кўра, 30 июль куни тест синовлари математика, физика ва она тили ва адабиёти фанлари бўйича ўтказилган.
Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:
а) кундузги таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 - Математика таълим йўналиши - 181,6 балл;
б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Қарши давлат университетининг 5110700 - Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши - 136,6 балл;
в) кечки таълим шакли бўйича:
Самарқанд давлат университетининг 5130200 - Амалий математика ва информатика таълим йўналиши - 135,8 балл.
Эслатиб ўтамиз бир кун олдин тест топширган абитуриентлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб билишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш керак бўлади.