Спорт хабарлари

Енгил атлетика

Самарқанд шаҳридаги олимпия захиралари тайёрлаш мажмуасида 2006-2007 йилларда туғилган қиз ва ўғил болалар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада спортчилар 60, 600, 1000 метрга югуриш, 60 метрга тўсиқлар оша югуриш, ядро улоқтириш, узунликка сакраш, баландликка сакраш, 4х200 эстафета йўналишларида ғолиблик учун беллашди.

Чемпионат якунида самарқандлик Шарифа Давронова 60 метр масофага тўсиқлар оша югуришда олтин медални, узунликка сакраш баҳсида эса бронза медалини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри ғолиб деб топилди.

Каратэ

Самарқанд шаҳридаги спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида каратэ ВКФ бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

100 дан ортиқ каратэчилар беллашган мусобақада умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳри биринчи ўринни эгаллади.

Б.МУСТАНОВ.