Тожикистон фуқароси ўзига тегишли бўлмаган паспорт билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлди
- 06.12.2019 09:12
- 128
- Ўзбекистон
Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида қарийб 60 дан ортиқ хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз тартиб жорий қилинди. Натижада юртимизга келаётган сайёҳлар оқими икки баробарга кўпайди. Афсуски, бундай яратилаётган имкониятлардан ўзининг қинғир ишлари йўлида фойдаланаётган айрим шахслар ҳам учрамоқда.
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилар томонидан жорий йилнинг 2 декабрь куни Фарғона вилоятидаги “Равот” автойўл ўтказиш пунктида ўтказилган текширувлар натижасида Давлат чегараси бузувчиси аниқланди. Яъни, 1992 йил Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятида туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси Х.Б. 1994 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси Х.П.га тегишли бўлган паспорт билан Ўзбекистон ҳудудига кирмоқчи бўлганида қўлга олинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа