Тошкент шаҳар ИИББ ходимнинг хунук қилғилиги учун узр сўради: ходим “Каптива”нинг орқа эшиги ва олд чап қанотини атайлаб қириб ўтди
Кеча, 19 июнь куни ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари хизмат кийимида бўлган киши “Каптива” русумли автомобилнинг орқа эшиги ва олд чап қанотини бир буюм билан тимдалагани акс этган видео тарқалган эди.
Текширувда аниқ бўлишича, ушбу ҳолат 17-июнь куни тахминан соат 8:10 да содир бўлган. Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходими Д.С., ўзига тегишли “Матиз” русумли автомобилда хизматга кетмоқчи бўлган вақтда “Каптива” русумли автомобиль сабабли йўлга чиқа олмаган. Ходимнинг изоҳига кўра, “Каптива” автомобили ҳайдовчиси Э.Б. илгари ҳам машинасини атрофдагиларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдириб, танбеҳларга эътибор бермас экан. ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Зарарни қоплаш бўйича чоралар кўрилади.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимнинг хунук қилғилиги учун узр сўрайди.
"Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан ўзгаларни ҳурмат қилишни ва автомобилингизни бировга халал бермайдиган ҳолда қолдиришингизни сўраймиз, айниқса кўп қаватли уйлар яқини ёки маҳаллалар кўчаларида", - дея огоҳлантирган Тошкент ИИББ.