Трамп АҚШда авж олган тартибсизликларни бартараф этишнинг ягона йўли ҳақида айтди

Бу ҳақда у ўзининг Твиттер саҳифасида ёзди.

“Демократлар томонидан бошқарилаётган жиноятчилик даражаси юқори бўлган шаҳарлардаги зўравонликларни тўхтатишнинг ягона йўли - бу куч”, деб ёзди Трамп.

Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари яна бир бор Портленд мэри Тед Уилерни қаттиқ танқид қилди ва уни “ўз шаҳрининг вайрон бўлиши ва қурбонлар сони кўламини жим кузатиб турган телба, радикал демократ”, деб атади.

Жорий йилнинг май ойида АҚШнинг Миннеаполис штатида, полициячи қўлида жон берган афроамерикалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг йирик шаҳарларида оммавий намойишлар бошланди ва бугунги кунга қадар давом этмоқда. Баъзи жойларда намойишлар оммавий тартибсизлик ва қонунбузарликлар билан ўтмоқда.