Трамп ўз инаугурациясини ташкил этмоқчи
АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп тарафдорлари Америка етакчиси учун инаугурациясини ташкил этишга қарор қилди. Республикачилар ҳозирдан Facyebook орқали тааллуқли тадбир ташкил этишга киришган.
"Доналд Трампнинг иккинчи инаугурацияси" деб номланган учрашув 20 январь куни онлайн тарзда бўлиб ўтиши режалаштирилган. 325 мингдан ортиқ одам ушбу тадбирда қатнашишга қизиқишини ва яна 60 минг киши албатта қатнашишини билдирди.
Сўнгги сайлов натижаларига кўра, Жо Байден АҚШнинг сайланган 46-президенти эканлиги Facyebookдаги «инаугурация учрашуви» саҳифасида эслатма сифатида қайд этилди.
Аввалроқ Америка президенти Доналд Трамп демократ Жо Байденнинг сайловдаги ғалабаси учун коронавирус яратиш назариясига ишонч билдирган эди. Муаллифлар ушбу назарияни илгари сурган репост-видеони ижтимоий тармоқдаги аккаунтида жойлаштирди.
Видео яратувчиларининг фикрига кўра, Байденнинг сайловларда ғалабасини таъминлаш учун манфаатдор томонлар коронавирусни сунъий равишда яратиб, уни АҚШга "олиб келишди". Шунингдек, иқтисодиёт қулаши ва минглаб америкаликлар ўлимига йўл қўйишди. Аноним фойдаланувчи томонидан нашр этилган "Сайловни қандай ўғирлаш керак?" номли ушбу видео аллақачон 650 мингдан ортиқ томошабинларни йиғди.