Трамп Хитойдан дарғазаб бўляпти: "Улар ҳали бунинг товонини тўлашади"
- 09.05.2019 09:15
- 159
- Хориж
АҚШ президенти Дональд Трамп ўртадаги савдо битимининг бузилишида Хитойни айблаяпти.
У энди Хитойдан АҚШга импорт қилинаётган барча маҳсулотлар божини 10 фоиздан 25 фоизга кўтаришини маълум қилди. Олдинроқ, 10 майдан маълум турдаги маҳсулотларга бож оширилиши эълон қилинган эди. Энди эса Трамп Хитойдан АҚШга кириб келаётган барча маҳсулотлар учун бож тўловини 25 фоизга ошириши билан пўписа қиляпти.
Олдинроқ оммавий ахборот воситаларида АҚШ ва Хитой янги савдо келишувларига яқин эканининг хабарини беришган эди. Буни Трампнинг ўзи ҳам "музокаралар муваффақиятли давом этаяпти" деб тасдиқлаганди. Аммо, ҳозирча оммага ошкор қилинмаган сабабларга кўра, музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Бу ҳақда Флорида штатида омма олдида чиқиш қилган Трампнинг ўзи маълум қилган. "Савдо музокараларимиз боши берк кўчага кириб қолди, бунга эса Хитой томони айбдор. Энди улар бунинг товонини албатта, тўлашади" деган Трамп.