Украина Европа Иттифоқига қабул қилинади, лекин процедура тезлаштирилмайди
Франциянинг Версаль шаҳрида кеча бўлиб ўтган ЕИнинг норасмий саммити иштирокчилари Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишини расмий Киев талаб қилган тезлаштирилган тартиб остида бўлмаса-да, қўллаб-қувватламоқда.
Украина президент Владимир Зеленский Европа Иттифоқига кириш ҳақидаги аризани февраль ойи охирида имзолаган эди. Уни кўриб чиқиш Россия армиясининг Украинага бостириб киришидан кейин давом этаётган ҳарбий ҳаракатларнинг учинчи ҳафтаси фонида бўлиб ўтмоқда.
Европа Иттифоқи украиналикларнинг қаршилигини қўллаб-қувватлашда мисли кўрилмаган бирлик намойиш этди: у миллиондан ортиқ қочқинни қабул қилди, Россияга қарши санкциялар киритди ва шу йил охиригача Москвадан энергия қарамлигини камайтириш имкониятларини ўрганмоқда.
1 март куни Европарламент Украинага аъзоликка номзод давлат мақомини бериш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб-қувватлади. Версаль йиғини иштирокчилари Украинанинг Европага йўли муқобил деган фикрга келишди. Қўшилиш муддати масаласи очиқлигича қолмоқда.