Ургут тумани ҳокими чегара ҳудуд маҳалласи ёшлари билан учрашди
- 25.09.2019 07:15
- 185
- Самарқанд
Ургут туманининг чегара олди ҳудудидаги Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус юзасидан тадбирлар уюштирилди.
Тадбирлар доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам ташкил этилиб, туман ҳокими М.Турдиев ўқувчи-ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни тинглади, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Учрашувда фаоллик кўрсатган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.
Теглар:
Ургут тумани ҳокими