“Харобадан чиққан” миллиардерлар
Уларнинг империялари камдан-кам учрайдиган соҳа тармоқларида вужудга келган, ҳисобрақамлари эса ғайриоддий тарзда тўлдирилган. Ҳар сафар Forbes миллиардерлар янги рўйхатини эълон қилганидан сўнг кузатиш натижалари бошланиб кетади: рўйхатдан риэлторлар, технологлар, молиячилар, кончи ва металлурглар жой олган. Ернинг энг бадавлат аҳолиси орасида тажрибаси бошқа ҳеч ким томонидан такрорланмаган Гонконг хушбўй ҳидлар бекаси, ёзувчи ва ҳатто... наркобарон ҳам бор.
Дарахтлар мафтункори
Малайзиялик миллиардер Ли Шин Ченгнинг “IOI Group”
компанияси (№ 208, $5 млрд) озиқ-овқат, косметика ва металл саноати учун пальма ёғи етказиб бериш орқали дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчига айланди. Компания шунингдек, Малайзия, Индонезия ва АҚШда мулкни ривожлантириш билан шуғулланади.
Хитойлик дўкондорнинг ўғли каучук плантациясида ўсган ва оиласига кўмак бериш учун 11 ёшида мактабдаги ўқишини ташлаган. Кейинчалик у ўрта мактабни тугатади, лекин Dunlop Estate компаниясининг иш бошқарувчиси бўла олмайди, чунки инглиз тилини яхши билмаслиги учун ишга олинмайди. 20 йилдан сўнг 1989 йилда у уни рад этган фирмани сотиб олади ва бу кунни ҳаётидаги энг бахтли кун деб ҳисоблайди. Ли пальма дарахтларини ўзининг “дугоналари” деб атайди, журналистлар ва рақобатчилари эса унга “Дарахтлар мафтункори” лақабини берган.
Хушбўй ҳидлар бекаси
2008 йилда Forbes саҳифаларидаги энг ёш аёл миллиардерлар рўйхатида пайдо бўлгунга қадар Гонк-Конг “Huabao International” президенти Чу Лам Ю ($ 2,8 млрд) ҳақида дунёда ҳеч ким билмасди. Ҳеч қандай мерос олмаган, бойлигини ўзи қурган 38 ёшли Чу ўзининг 1,3 миллиард доллари билан дунёдаги энг бойлар рўйхатида 760-ўринни эгалларди. Бизнесини парфюмерия ва зираворлар “олди-сотди”сидан бошлаган аёл ўн йил ичида бутун бир инвестицион империяни яратди.
У ҳозир ҳам Хитойда ўсиб бораётган ички талабга йўналтирилган активлар операцияларида ўзини ҳақиқий бизнес стратег сифатида кўрсатиб келмоқда. Холдингининг шўъба корхоналари илмий изланишлар олиб бориш билан бирга парфюмерия, тамаки маҳсулотлари шунингдек, хушбўй тозалаш воситалари ишлаб чиқаради.
Сеҳрли ўзгариш
Ёлғиз она, илгарилари муҳтожликда яшаган Гарри Поттер китобларининг муаллифи Жоан Роулинг ($1 млрд) ҳатто бундан кейин ҳеч нарса ёзмаса ҳам сеҳргар ўсмир тўғрисидаги ҳикояси, у ҳақида фильмлар, эсдалик совғалар ва Орландо шаҳридаги кўнгилочар боғидан оладиган қалам ҳақи тўловлари ҳаётининг қолган қисми учун етарли бўлади. Унинг Хогвартс сеҳр мактабидаги ҳаётини тасвирлайдиган китоблари аллақачон 400 миллион нусхада сотилган ва деярли 60 тилга, жумладан лотин ва қадимги юнон тилларига таржима қилинган. 1998 йилда унинг биринчи китоби чоп этилганидан буён америкадаги “Scholastic” нашриётининг акциялари 50 фоизга ошди.
Наркобарон
Forbes рўйхатидан ($1 млрд) мексикалик энг йирик наркокартель бошлиғи “Пакана” лақабли Хоакин Гусман Лоэра ҳам жой олган. Тахминларга кўра унинг наркокартели АҚШга “дори”нинг тўртдан бир қисмини етказиб беради. Энг бой тадбиркорлар, менежер ва металлурглар рўйхатига “Пакана”нинг пайдо бўлиши бесаранжомликларга сабаб бўлди: “Мидас рўйхати” (Forbes журнали бўйича энг муваффақиятли инвесторлар рейтинги) иштирокчиларидан бири унинг исмини тилга олишдан бош тортди, Мексика ҳукумати эса буни ҳақорат сифатида қабул қилди. Бироқ, Time журнали агар фақат бойлик ҳажми ҳисобга олинса, Гусманнинг Forbes саҳифаларида пайдо бўлиш принциплари тўғри эканлигига ишора қилди.
Қолаверса, ўзи туғилиб ўсган Синалоада Гусманни шаҳарлар ва қабристонларни тартибга келтириб туриши туфайли Робин Гуд (Ўрта асрларда бойларни талаб, бойликларини камбағал оилаларга берган қаҳрамон)га қиёслашади, деб ёзади Chicago Tribune нашри.
B. Muhammadiyeva tayyorlagan.