Хитойликлар шифокорлар коронавирус юқтирмаслик йўлини айтди

Коронавирус инфекциясига қарши ҳамкорликда курашиш мақсадида юртимизга келган хитойлик мутахассисларнинг тўрт нафари бугун Самарқандда бўлди.

Хитойлик шифокорлар дастлаб вилоят ҳокими Э.Турдимов билан учрашди. Суҳбат давомида вилоятда COVID-19 вируси тарқалишининг олдини олиш, назорат қилиш, даволаш борасида олиб борилаётган ишлар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг Чин ўлкасидан келган мутахассислар самарқандлик шифокорларга коронавирусга чалинган беморларга қандай тиббий хизмат кўрсатиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди. Шифокорларнинг кийим алмаштиришида вирус юқиш хавфи юқори бўлиши, бундай ҳолат Хитойда кўп кузатилгани айтилди.

Хитойлик шифокорлар вирусни юқтирмаслик ва уни йўқотишнинг энг яхши ва тўғри йўли бу қатъий карантин, яъни уйда қолиш кераклигини таъкидлашди.

Беморларни даволашда мутахассислар билан ҳар куни видеомулоқот тартибида маслаҳатлашишга келишиб олдилар.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.