Йўловчи ташиш транспорти: Қаттиқ назорат зарур
Биз “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали арафасида турибмиз. Самарқанд шаҳрида транспорт хизмати қай аҳволда, айниқса йўловчи ташиш транспорти? Самарқандга кўплаб хорижий меҳмонлар ташриф буюришади, фестивалга улар хуш кайфиятда келади. Биз-чи, биз уларни нима билан кутиб оламиз? Йўловчи ташиш транспортида, афсус, ҳалигача маданиятсизлик ҳукм сурмоқда. Ёлланма чиптачилар шортик, майка ва шиппакларда жамоат транспортини шарманда қиляпти. Сўнгги вақтларда автобусларда 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ишлаётгани кузатилмокда. Эҳтимол, булар хайдовчиларнинг фарзандларидир, бироқ Ўзбекистонда болалар ёлланма меҳнатига чек қўйилганку. Барча раҳбарлар ушбу қонунбузарлик ҳақида жуда яхши билишади, аммо бу ҳолатга кўз юмишда давом этишмоқда.
Автомобиль ишлаб чиқарувчиларимиз бизлар учун шинам ва қулай автобуслар ишлаб чиқаришмоқдалар, ҳайдовчилар эса механиклар билан биргаликда, иложи борича кўпроқ йўловчи сиғдириш ниятида, салондан ўриндиқларни олиб ташламоқдалар. Мисол учун № 37, 132-йўналишидаги автобусларда биронта ҳам икки кишилик ўриндиқ йўқ, ҳудди шу фикрни 51, 52 йўналишига нисбатан ҳам айтса бўлади. Ҳар бир автобуснинг салонида йўналиш схемаси, хизмат кўрсатаётган экипаж ҳақида маълумот осилиб турган бўлиши керак. Аммо буларнинг ўрнига бизлар ювилмаган ойналарни, расво салонни гувоҳи бўламиз.
Тарас КАРИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси фахрий автомобилчиси.
("Самаркандский вестник"дан олинди.)