Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртага Тойлоқ туманида ўқув машқи ўтказилиши туфайли вилоят ИИБ аҳолини хавотирга тушмасликка чақиради

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати, эртага Тойлоқ туманида ИИБ, Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилиши ҳақида маълум қилди ва ўқув  машғулоти муносабати билан аҳолини беҳудага хавотирга тушмаслик ҳақида огоҳлантирди.

"2019 йил 11-13 июнь кунлари Тойлоқ туманида ИИБ,  Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда амалий ўқув машғулоти ўтказилади.

Шу сабабли фуқаролардан  сабабсиз хавотир олмасликларини илтимос қиламиз", дейилади вилоят ИИБ матбуот хизмати берган хабарда.

P.S.: Шу жумладан биз ҳам, вилоят аҳолисини Тойлоқ туман ҳудудидан ўз автомашиналарида чиқиб кетаётган ёки кириб келаётганда ўқув машқини кўриб беҳудага хавотирга тушмасликларини ва ваҳима кўтармасликларини сўраймиз.