Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Карантинда 7 нафар қиморбоз қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Жиззах вилояти, Фориш тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Эгизбулоқ маҳалласида эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди.

Дўстлик тумани, Бунёдкор маҳалласида истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган Н.Т. 7 нафар ўртоқлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қимор ўйнаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари уларнинг қилмишига чек қўйган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳуқуқбузарлар қонунчиликда белгиланган тартибда жазога тортилади.