Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон туманида марихуана етиштирган фуқарога нисбатан жиноят иш қўзғатилди

Жорий йилнинг 6 январь куни Каттақўрғон тумани ИИБ жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тумандаги Мойбулоқ маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Ж.Қ. ўзининг шубҳали хатти-ҳаракатлари билан гумонланиб туман ИИБ биносига олиб келинган. Унинг кийимлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда эгнида бўлган қишки курткасининг чўнтагидан рангсиз целлофан пакети ичига солинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги, тахминан оғирлиги 15 граммга тенг "марихуана" гиёҳвандлик моддасини сақлаб келганлиги аниқланган. Ушбу модда далилий ашё сифатида олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ж.Қ. билан олиб борилган суриштирув ишлар натижасида у "марихуана" гиёҳвандлик воситасини ўзи экиб, парваришланлигини маълум қилган.

Самарқанд вилоят ИИБ эксперт криминалистика бўлимининг маълумотномасида тадбир вақтида олинган воситанинг соф оғирлиги 14,51 граммга тенг ҳамда ушбу модда "марихуана" гиёҳванд моддаси турига киришлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда ИИВ Жиноятчиликка қарши курашиш бош бошқармасининг гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.