Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қоратошнинг қизил олмасини емабсиз, бу дунёга келмабсиз

Бу Қўшработнинг Қоратош қишлоғида яшовчиларнинг гапи. Қишлоқ оралаб борар эканмиз, "Бу ҳам бир гап-да, ҳамма ўзининг қишлоғини, етиштирган мева-чевасини мақтайди-да", деб ўйладик. Аммо шу қишлоқда яшовчи Садриддин Холдоров хонадонида етиштирилган олмаларни кўриб, таъмини татиб бу гапнинг ростлигига ишондик.

Садриддин ака 12 сотихлик томорқасида 40 туп олма дарахтини парваришламоқда. Айни пайтда ҳосил пишиб етилган.

- Мўъжаз боғимизда олманинг ''Нафис'' навини етиштирамиз,  - дейди С.Холдоров. - Бир йилда бир тоннадан зиёд ҳосил олиниб, 10 миллион сўм атрофида даромад оляпмиз. Харидорларимиз олманинг ҳар килосини 5 минг сўмдан харид қилишади, тағин денг, дарахтдан ўзлари териб кетишади. Ўзим ҳам, турмуш ўртоғим ҳам ўқитувчи. Бўш вақтимизда томорқада меҳнат қиламиз.

Тўлқин Сиддиқ.