Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокимлиги Янги йил байрами томошаларига таклиф этади!

27 декабрь куни соат 15:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғонида Янги йил муносабати билан байрам тадбири ташкил этилади. Байрам тадбирида Ўзбекистон халқ артистлари Мардон Мавлонов, Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, "Ниҳол" мукофоти совриндори Адҳам Солиев, хонандалар Фарҳод ва Ширин ҳамда вилоятимиз санъаткорлари ўз ижодий чиқишлари билан қатнашади.

Шунингдек, мазкур санъаткорлар иштирокидаги тадбирлар шаҳримизнинг вилоят мусиқали драма театри биноси олдида ўрнатилган бош арчада давом эттирилади.

Халқ севган санъаткорлар иштирокидаги байрам тадбирлари Сартепа маскани ва Темирйўл вокзали ҳудудида ташкил этилган байрам саҳналарида ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

Байрам томошаларига барча юртдошларимиз ва меҳмонларни таклиф этамиз!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.