5 январдан "Динамо"да хорватиялик мураббий иш бошлайди
- 17.12.2021 15:03
- 320
- Спорт
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида вилоят аҳолисига мурожаатнома йўллаган Э.Турдимов сессиядан сўнг матбуот анжумани ўтказди.
Турдимов анжуман давомида вилоят футболига ҳам тўхталиб ўтди:
"Суперлигага йўлланма олган «Динамо» жамоасига хорватиялик мураббий олиб келинмоқда. У 5 январдан ишга киришади.
«Динамо» билан ўтган мавсумда қолган жамоалардан кам пул сарфлаб ҳам Суперлигага йўлланма олдик. Келаси мавсумда икмон қадар жиддийроқ эътибор қаратамиз», деди Турдимов.
Шунингдек, вилоят ҳокими журналист ва блогерларнинг Самарқандда туризмни ривожлантириш, жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш, таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ёш кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ ва бошқа саволларига жавоб берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа