ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги Ўрта Хўжасоат маҳалласи жамоасига насиб этди

Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги учун мини футбол бўйича ўтказилган мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи А.Аҳмедов, Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ҳамда санъаткорлар, сўз усталари иштирок этди.

Финалда Паст Дарғом тумани шарафини ҳимоя қилган "Ҳовузак" маҳалласи ёшлари Самарқанд шаҳрининг "Ўрта Хўжасоат" жамоаси билан беллашди.

Муросасиз кечган ўйинда ўртахўжасоатликлар 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди улар мусобақанинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Пайариқ туманининг "Қумчиқ" маҳалласи жамоаси Тойлоқ туманининг "Шопўлат" жамоаси устидан ғалабага эришди.

Ҳусан Элтоев.