ЖССТ: Дунёда вабо эпидемияси яна авж олмоқда
- 14.02.2024 11:22
- 43
- Саломатлик
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда дунё бўйлаб вабо эпидемиясининг тарқалиш хавфи юқори, деб баҳоланди.
Таҳлилларга кўра, ўтган йили сайёрамизда ушбу касалликни юқтирган 709 мингга яқин бемор рўйхатга олинган. Улардан 4,3 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Энг ёмони, ҳали ёз мавсуми яқинлашмай туриб, яна ўсиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.
Хусусан, жорий йил январь ойида 17 мамлакатда қарийб 41 минг кишига вабо ташхиси қўйилди. Беморлардан 775 нафари хасталик қурбонига айланди.
Янги эпидемия ўчоқлари Африка, Шарқий Ўрта ер денгизи, Америка ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида аниқланган. Айниқса, Замбия ва Зимбабве мамлакатларида ўсиш суръатлари юқори бўлди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ мазкур давлатларни зарур дори-дармон ва вакциналар ҳамда бошқа тиббий ресурслар билан таъминлаш чоралари кўрмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!