Маҳаллий ҳокимликлар деҳқон хўжаликларининг етиштирган маҳсулотини сотишга кўмаклашиши йўлга қўйилади

Ҳукумат қарорига кўра, туман ҳокимлари узоқ муддатга қишлоқ хўжалик ерларини ижарага олган деҳқон хўжаликларига ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш ва бозор топишга кўмаклашади.

Маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига дастурларнинг мақсадли ва кредит олиш бўйича доимий равишда тушунтиришлар ўтказилади.

Кредит олиш учун тавсиялар устувор равишда узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари берилади.

Тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган оилаларга янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда айрим сабабларга кўра фаолиятни тўхтатган тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар фаолиятини қайта тиклаш учун тегишли равишда шарт-шароитлар яратиб, мавжуд муаммолар ҳал этилишга амалий ёрдам беради.