Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марат Бикмаев “Динамо” билан шартнома имзолади

Суперлига 2-даврасига тайёргарлик олиб бораётган “Динамо” клуби бугун, 19 июль куни ўзбекистонлик номдор ҳужумчи Марат Бикмаев билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб ахборот хизмати хабар берди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий  терма жамоасининг собиқ аъзоси, 36 ёшли форвард мавсум якунига қадар жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Марат Бикмаев сўнгги йилларда Тошкентнинг «Локомотив» ва «Пахтакор» клублари шарафини ҳимоя қилиб, Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва суперкубоги соҳиби бўлган. Жорий мавсумнинг дастлабки қисмини эса Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби сафида ўтказиб, ОФК кубогида майдонга тушган.

Ҳужумчи айни пайтда Тошкентда Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси машғулотларига қўшилди.

Шунингдек, «Динамо» Самарқанд футболи тарбияланувчиси, жамоанинг собиқ ўйинчиси Эркин Бойдуллаевни ҳам клубга қайтарди. Клуб раҳбарияти тажрибали яримҳимоячига ишонч билдириб, 2023 йилнинг охирига қадар 1,5 йиллик шартнома имзолади.

2011 йилда «Динамо»ни тарк этган Эркин Бойдуллаев ўтган йиллар давомида «Насаф», "АГМК" ва «Қизилқум» клублари шарафини ҳимоя қилиб, жамоасининг етакчисига айлана олганди. Аввалги мавсумларда Навоий клуби сардори бўлган 37 ёшли яримҳимоячи «Динамо» сафига эркин агент сифатида қўшилди.

P/s: "Динамо" Суперлиганинг биринчи даврасини сўнгги ўрин билан якунлади. Бикмаев ва Бойдуллаев жамоани "қутқара олади"микан? Гап шунда!