Путин БРИКС саммитига бормаслиги айтилди
- 19.07.2023 16:25
- 41
- Хориж
Владимир Путин Йоханнесбургдаги БРИКС саммитига бормайди, унда Россия давлатини ташқи ишлар вазири Сергей Лавров вакил бўлади, деб хабар берди Жанубий Африка Республикаси президенти идораси.
“Россия Федерацияси томонидан ТИВ раҳбари Сергей Лавров иштирок этади”, — дейилади хабарда.
Саммит 22-24 август кунлари бўлиб ўтади. Тадбирда мезбон етакчидан ташқари, Хитой, Бразилия ва Ҳиндистон раҳбарлари иштирок этади.
Аввалроқ халқаро жиноят судига мурожаатида Кирилл Рамафоса Путиннинг Йоханнесбургдаги БРИКС саммитида ҳибсга олиниши амалда Москвага уруш эълон қилинишини англатишини айтганди. Маъумки агар Путин Жанубий Африкада бўлса, ушбу мамлакат расмийлари уни ҳибсга олишлари ва март ойида Россия президентини ҳибсга олиш тўғрисида ордер берган халқаро жиноят судига топширишлари керак. Бу эса Рамасофа хавотир олганидек икки мамлакат ўртасида уруш келтириб чиқариши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 13 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!