Қирқ саккиз ёшли ургутлик фуқаро биринчи марта паспорт олди
- 26.06.2019 17:36
- 198
- Самарқанд
Сайёр қабул ва уйма-уй юришлар давомида Ургут туманидаги Оқмасжид маҳалласида истиқомат қилувчи 14 ёшли, вояга етмаган Турсунтош Туронованинг оилавий шароитлари оғирлиги сабабли отаси Муҳаммади Шариповга фуқаролик паспорти, ўзи ва 2 нафар укасига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олишга ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб чиқилди.
Ургут тумани адлия бўлими томонидан давлат божи тўловлари ҳомийлик асосида амалга оширилиб, унинг отаси М.Шариповга биринчи марта фуқаролик паспорти олиб берилди. Т.Туронованинг ўзи ва укаларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланиб, Ургут туманидаги 1-сон Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига топширилди ва назоратга олинди.
Хосиятхон Абдурахмонова,
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи.