Ургут тумани ҳокимлиги муносабат билдирди
2019 йил 15 сенятбрь куни “Zarnews”да “Канализация ёки кўчага оқаётган қўланса оқавани ким тўхтатади?” сарлавҳаси остида берилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мақоладаги Навбоғ маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар оқава тармоғи олдин тузатиб қўйилган бўлиб, фақат марказий сувоқава канализация тармоғидаги таъмирлаш ишлар ҳали тўлиқ битмагани учун марказий сувоқава тармоғига уланмаган эди.
2019 йил 16 сентябрь куни тегишли ташкилотларга топшириқ берилиб, улар томонидан ишлаб чиқилган харажатлар сметасига мувофиқ 40 миллион сўмга нархланган ушбу канализацияни марказий сувоқова канализациясига улаш бўйича ишларни “Бинокор Стар” МЧЖ бошлади.
Шу ҳудуддаги уйларга хизмат кўрсатадиган "Зуҳра-Санам» ҳудудий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Н.Облоқулов ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Уй-жой мулкдорлари ширкати йиғилиши баённомасига биноан ушбу лавозимга З.Саъдиев сайланди.
Аниқланган камчиликлар ҳафта охиригача тўлиқ бартараф этилади.