Ургутда содир этилган қотиллик юзасидан Бош прокуратура маълумот берди
- 06.01.2022 11:42
- 929
- Жиноят ва жазо
Ижтимоий тармоқларда Ургут тумани "Деҳқонобод" деҳқон бозорида қотиллик содир бўлганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 31 декабрь куни Ургут туманида жойлашган “Деҳқонобод деҳқон бозори” яқинида 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Х. қўшнисини олдиндан ўрталарида бўлган келишмовчилик сабабли қўлида бўлган темир болта билан унинг бош ва бўйин соҳасига икки маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, жабрланувчи 3 январь куни вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.