Жазирама об-ҳавода ишлаш осон эмас

Ёзнинг жазирамаси бошланди. Юқори ҳароратли бу об-ҳаво шароитида корхоналарда ишлаётган ходимлар ва иш берувчилар томонидан белгиланган тартибдаги микроиқлим бўйича санитария-гигиена қоидаларига амал қилиб ишлаш талаб этилади. Хусусан, корхоналарда йилнинг иссиқ даврида ишлаб чиқариш хоналари, цехлар, бўлимлар ва бошқа ёпиқ ҳудудларда...

Пиширилган сабзавотлар ва узун сўзлар қўрқуви: ғалати фобиялар бешлиги

Ўргимчаклар ёки баландликдан қўрқиш – оддий ҳодиса. Ҳаётда ҳақиқатан ҳам ажаблантириб қўядиган фобиялар кўп. Масалан, ўқилиши ҳам, ўзи ҳам ғалати бўлган узун сўзлар қўрқуви – гиппопотомонстросескиппедалофобия. Ва бу ҳақиқий ташхис.

Пул бахт келтирадими?

Бу савол асрлар давомида баҳсларга сабаб бўлиб келади. Бахтли бўлиш учун фақат пулнинг ўзи етарлими? Бундай саволларга албатта, инсонларнинг фикри турлича.

Нарколаборатория - яширин жиноий марказ

Гиёҳвандлик фақат бир шахснинг соғлиғига эмас, балки оила, маҳалла, жамият хавфсизлиги ва миллат генофондига таҳдид солаётган оғир ижтимоий иллатдир. У инсонни меҳнатдан, илмдан, оиладан ва охир-оқибат ҳаётдан айиради.

Сўз ҳам санъат, ҳам масъулият: чиройли нутқ - маънавият ва маданият мезони

Бугунги кунда одамлар суҳбатдоши ёки маърузачининг нафақат билими, касбий маҳорати ёки тажрибасига, балки ўз фикрини қандай ифода этишига ҳам катта аҳамият беради. Чунки сўз инсоннинг ички дунёси, маънавий қиёфаси ва маданиятини намоён этади.

Ер ва бинолар ҳуқуқларини эътироф этиш янада соддалаштирилади

2026 йил 15 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан айрим Қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

“Ташаббуслар марафони” Пахтачида давом этмоқда

Тадбиркорлик, бандлик, инновация, IT, сунъий интеллект, робототехника, китобхонлик, хорижий тиллар, экология, спорт, маданият йўналишларидаги янги ташаббус ва лойиҳалар намойишини бирлаштирган йирик кўламдаги марафон Пахтачида старт олди.

Фаровон маҳалла сари: раислар малака оширмоқда

Маҳалла раисларининг фаолият самарадорлигини ошириш, аҳоли билан ишлаш сифатини янада яхшилаш, давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларни жойларда самарали тарғиб қилиш мақсадида уч кунлик ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Китоб сайли жуда керак

Китобхонлик тарғиботининг янгича маънавий-маърифий услуби – китобхонлик фестивалининг Иштихонда вилоят миқёсида ўтказилиши жуда ажойиб иш бўлди.

“Нархи” ошиб бораётган касблар

Дунё таҳлилчиларининг фикрига кўра, шу йилларда баъзи мамлакатларда пайвандловчи, электромонтаж устаси каби касбларга бўлган эҳтиёж бир неча каррага ошиб, уларнинг ойлик маоши офис ходимларидан кўра анча кўтарилиб кетган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари

Ҳар бир даврда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва риоя этилишини назорат қилиш ўз долзарблигини йўқотмайди. Инсоннинг ҳуқуқ, эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш давлатларнинг асосий вазифасидир. Бутун жаҳон миқёсида инсоннинг асосий эркинликлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг асосий вазифаларидан бири сифатида...

Бахтсиз ҳодисани кутиш шартмиди?

Пайариқда уч ёшли болакай хусусий боғчалардан бирида қаровсиз қолиб, шу яқин атрофдаги мактаб ҳудудига қарашли сув ҳавзасига тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида болакай вафот этди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси ўз ишини бошлади

Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Р.Хатамов ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида амалга оширилган хатлов ишлари ҳақида маълумот бермоқда.

Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм бренди

Бундан 35 йил аввал Самарқанд ҳақида сўз кетганда, Регистон майдони, Шоҳи Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди ёки буюк алломалар юрти экани тилга олинарди. Мустақиллик йиллари, айниқса, кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Самарқанд нафақат тарихий, балки...

Одоб бозорда сотилмайди

Эски маҳалладаги хонадонлардан бирининг дарвозаси олдида ўтирган мўйсафид чол (одамлар уни “устоз” деб атайди) кўзларини юмиб, қуёшга қўлини тутиб, баҳор ҳавосидан, ўрик гуллари ҳидидан сармаст ўтирарди. Кўча тарафдан набираси Рустамнинг баланд овозда гапираётгани эшитилди:

Кейинги саҳифа