2023 йилгача 57 минг гектардан ортиқ майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилади

Самарқанд вилоятида 2020-2021 йилларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва ушбу технологиялар натижаларини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди.

Унга кўра, вилоятдаги касб-ҳунар коллежларининг ўқув дала участкаларида 1 гектар майдонда ҳар хил турдаги сув тежовчи технологияларнинг кўргазмали участкалари ташкил этилади.     

Сув тежовчи технологияларни жорий этадиган ташаббускорлар аниқланиб, 2020 йилда 4518 гектарда томчилатиб, 170 гектарда ёмғирлатиб, 100 гектарда дискрет суғориш, 6800 гектарда кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида;

- 2021 йилда 17190 гектарда томчилатиб, 168 гектарда ёмғирлатиб, 100 гектарда дискрет суғориш тизими, 5500 гектарда эгилувчан қувурлар орқали;

- 2022 йилда 6240 гектарда томчилатиб, 350 гектарда ёмғирлатиб, 300 гектарда дискрет суғориш тизими, 3900 гектарда кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида;

- 2023 йилда 7488 гектарда томчилатиб, 500 гектарда ёмғирлатиб, 400 гектарда дискрет суғориш тизими, 3420 гектарда кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш тизими жорий этилади.

Ф.РАДЖАБОВ,
“Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи.