Американинг Портленд шаҳрида тартибсизликлар давом этмоқда
- 25.07.2020 19:00
- 96
- Хориж

Американинг Портленд шаҳрида эллик кундан буён давом этаётган тартибсизликлар, намойишчилар ва федерал агентлар ўртасидаги тўқнашув билан давом этмоқда. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
Намойишчилар суд биноси тўсиқларини бузиб, ҳудудга ёнувчи ва портловчи моддалар отишни бошлаганларидан сўнг федерал агентлар ёшлантирувчи газ ва овозли гранаталардан фойдаландилар.
АҚШ Президенти Дональд Трамп бир неча бор маҳаллий мэрлар томонидан тартибсизликларнинг олдини олиш учун зарурий чора-тадбирлар кўрилмаётганига норозилик билдирганди. Шу сабабли бир қатор йирик шаҳарларга, хусусан, Портлендга ҳам ҳарбийлар ва федерал полиция ходимлари киритилган. Бу ҳолат асосий қисми АҚШ демократик партияси вакили бўлган маҳаллий ҳокимият вакилларининг норозилигига сабаб бўлди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гўзалкентда ёнғин қутқарувчиси касбига қизиқувчилар талай
- 9 дақиқа аввал
- Жамият
Ака-ука ва буғдой
- Кеча, 17:24
- Мутолаа