АҚШ фуқароси ўлат юқтириб олди

Колорадо штатида истиқомат қилувчи фуқароси вабо юқтириб олди. Бу ҳақда “Denver Post” газетаси маълум қилди.

Шифокорларнинг таъкидлашича, жиддий хавотирланишга асос йўқ, касалланган шахс тузалган. Тахминларга кўра, у касалликни олмахондан юқтирган. Шу билан бирга, АҚШда 2015 йилдан буён вабо билан касалланиш ҳолати қайд этилмаганлиги айтилмоқда.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилоти ветеринари Женнифер Хауснинг сўзларига кўра, ўлат (вабо) асосан кемирувчиларда учрайди. Айрим ҳолларда бошқа турдаги жониворлар, масалан, мушук ёки итларга ҳам юқиши мумкин. Бироқ у одамга камдан-кам ҳолларда юқади ва касалланган одамлар антибиотиклар ёрдамида тузалиб кетади.

Бир неча кун илгари Колорадо штатида олмахон вабо билан касалланганлиги ҳақида хабар бергандик.