Бишкек марказида портлаш юз берди: 4 киши жароҳатланди
- 03.06.2019 16:28
- 215
- Хориж
Бугун, маҳаллий вақт билан соат 8:45 да Бишкек марказида портлаш юз берди. Бу ҳақда воқеа жойидан Sputnik Қирғизистон мухбири хабар қилди.
Ҳодиса соат 8:45 да Панфилова кўчасида содир бўлди. У ерда йўловчиларга хизмат кўрсатиш корхонаси жойлашган.
Таъкидланишича, кир ювиш цехида 40 тонналик сиғимда сув қайнатиш идиши портлаб кетди.
4 киши шифохонага ётқизилди – қўриқчи ва фирманинг уч ходими.
“Цехда ойналар синди. Портлаш сабаби бир нечта бўлиши мумкин, махсус комиссия аниқлайди”, - деди “Қирғиз темир йўли” бош муҳандиси Николай Лиличенко.
Портлаш жойи милиция ва транспорт прокуратураси ходимлари томонидан кўздан кечирилди.
Теглар:
портлаш