БМТ ҳаво ифлосланиши ва коронавирус ўртасидаги боғлиқлик ҳақида маълум қилди
Ҳавонинг кучли ифлосланиши коронавирус оқибатида ўлимлар сонининг ортишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг эпидемиянинг йирик шаҳарлар ҳаётига таъсири тўғрисидаги баёнотида маълум қилинди.
Баёнотда маълум қилинишича, коронавирус оқибатида кузатилаётган юқори ўлим даражаси ҳавонинг ифлосланишига боғлиқ. Шу билан бирга, пандемия даврида ҳаво нисбатан тозаланганлиги ва иссиқхона газлари камайганлиги ҳам таъкидланган. БМТ мутахассислари табиий муҳитни ҳимоя қилиш масаласи бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилмаса, ҳавонинг вақтинчалик тозалангани ёрдам бермаслиги ва коронавирус билан боғлиқ вазият янада ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ўз навбатида, БМТ Бош котиби барчани “яшил сиёсат” олиб боришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, пандемия даврида кўплаб шаҳарларда пиёдалар йўлакчалари ва велосипед йўллари кенгайтирилган. Бу эса ҳаво сифатини яхшилашга ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ўлкан ёрдам берган.