Электр таъминоти: 152 та фидердан 55 таси тармоққа қайта уланди
- 07.02.2024 12:29
- 94
- Долзарб
Аввалроқ кучли шамол таъсирида кўплаб ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлгани хабар қилинганди. Жумладан, энергетика вазирлиги авариялар таъсирида Самарқандда 114 минг истеъмолчи электр энергиясидан узилганини маълум қилганди.
Вазирлик хабарига кўра, соат 12 00 ҳолатида Самарқанд вилояти бўйича 152 та фидердан 55 таси тармоққа уланган. Натижада 57 минг истеъмолчининг электр таъминоти қайта тикланган.
Ҳозирги вақтда тезкор бригадалар томонидан қолган фидерларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланиши маълум қилинмоқда.
Теглар:
электр таъминоти